Жорий йилнинг 9 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди. Унда Таълимни ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов марказ томонидан ушбу давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Маълумотларга кўра:
Ўтган вақт мобайнида марказ томонидан «Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
«Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун ўқув-методик мажмуаларни яратиш, тажриба- синов ва экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди.
ЮНEСКОнинг Миллий ўқув дастури прототипи, Сингапур, Буюк Британия, Германия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатлар тажрибалари асосида «Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича йўриқнома» ҳамда «Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури макети» тасдиқланди.
Ўқув адабиётларига расмий мақом ҳамда нашр этишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномасини расмийлаштириш учун тизимга бириктириладиган ҳужжатлар ва талаблар рўйхати, экспертизадан ўтказиш ҳамда баҳолаш мезонлари шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикасида мавжуд таълим турлари ЮНEСКОнинг «Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи» даражаларига тўлиқ мувофиқлаштирилди.
«Рақамли таълим ресурслари ва улардан фойдаланиладиган дастурий воситаларга қўйиладиган умумий талаблар» ишлаб чиқилди.
«Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун ўқув-методик мажмуаларни яратишга қўйиладиган талаблар» ишлаб чиқилди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва халқаро экспертлар томонидан «Умумий ўрта таълимда ўқитиш натижаларини баҳолаш концепцияси» ишлаб чиқилди.
«Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган табиий фанлар лаборантлари учун малака ошириш курси» таянч ўқув режаси ва дастури тайёрланди.
«Мактабгача таълим менежменти» номли мактабгача таълим мутахассислари учун дарслик ҳамда турли долзарб мавзуларда 3 та ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Сингапурнинг Кембриж дастури асосида 5-7 синфлар учун дарсликларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича методик ёрдам кўрсатилди.
2024-2025 ўқув йилига таълим ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг 5-синфлари учун «Тасвирий санъат» ва «Мусиқа» дарсликларини ишлаб чиқиш жараёни мувофиқлаштирилди.
Йил давомида марказ томонидан 4 та халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Нидерландия, Сингапур, Жанубий Корея, Хитой каби мамлакатлардан тадқиқотчилар ва олимлар иштирок этишди.
Марказ муассислигида «Ўзбекистон таълим тадқиқотлари журнали» онлайн журнали ташкил этилди. Журналда таълим соҳасидаги илмий тадқиқот натижалари, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар акс эттирилган илмий мақолалар чоп этилмоқда.
Педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириш мақсадида «Методик марафон»лар ташкил этилди,
Ушбу тадбирларда: 300 дан ортиқ мастер-класс берилди;
Олтмиш минг нафардан ортиқ педагоглар иштирок этди;
Икки юз нафарга яқин менторлар корпуси яратилди.
«Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати» бўйича 208 та таянч мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатилди.
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти билан ҳамкорликда информатика ва ахборот технологиялари бўйича:
18 соатлик ўқув курси дастури ва контенти яратилди;
45 минг нафарга яқин бошланғич таълим ўқитувчилари ўқитилди;
Экологик саводхонликни ривожлантириш бўйича 10 соатлик малака ошириш курси ўқув режа ва дастури ишлаб чиқилди.
Технология, тарбия, тарих, табиий фанлар, тасвирий санъат, мусиқа маданияти фанлари бўйича ўқитувчилар малакасини ошириш ўқув курслари дастурлари ишлаб чиқилди.
7-11-синф ўқувчилари учун кимё фанидан лаборатория ва амалий ишларни ўтказиш бўйича ўзбек ва рус тилларида услубий-қўлланма ишлаб чиқилди.
Тҳе Пҳйсиcс Авиарй платформасининг 615 та интерфаол ресурслари маҳаллийлаштирилди ҳамда Табиий фанларга оид виртуал лаборатория ва симуляциялар платформаси ишлаб чиқилди.
ЮНИCЭФ халқаро экспертлари кўмагида «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.
«Ягона таълим ресурслари ва хизматлари» портали яратилди ва тест режимида ишга туширилди.
138 та методик тавсия, педагогик дастурий воситалар ва платформалардан фойдаланиш, мактаб дарсликларини ўқитиш, таълимда баҳолаш назарияси ва амалиёти каби йўналишлар бўйича
60 та видео ресурс эълон қилинди.
Марказ ходимлари Португалия, Жанубий Корея, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия каби мамлакатларда малака оширишди.
Корея таълимни ривожлантириш институти, Корея ўқув дастурлари ва баҳолаш институти, Узоқ Шарқ университети, Корея миллий транспорт университети билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Тасодифийлик тамойили асосида республикамизнинг 14 ҳудудидан танлаб олинган 210 та мактабда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ТАЛИС–2024 асосий сўровнома жараёнлари ташкил этилди. Унда дастурий восита орқали танлаб олинган 4436 нафар ўқитувчи иштирок этди.
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти билан ҳамкорликда ТИМСС – 2023 тадқиқотининг Ўзбекистон учун Миллий энциклопедияси ишлаб чиқилди.
Халқаро ПИСА тадқиқотларида фойдаланилган ва очиқ эълон қилинган топшириқларга доир видеодарслар эълон қилинди.