Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагог ва ходимлар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида «Чевролет» автомобилларини (Оних, Tracker, Малибу, Эқуинох, Captiva 5Т) тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин бўлади.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаси берилди.
Унга кўра, «Ўзавтосаноат» акция доирасида педагог ходимларнинг Оних, Tracker, Малибу, Эқуинох, Captiva 5Т тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда, имтиёзли равишда 60 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилиш чоралари кўрилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса тизимда самарали фаолият кўрсатаётган, автомобилга эҳтиёжи мавжуд ходимларни акция юзасидан хабардор қилади.
Машина сотиб олиш учун олдиндан қанча тўлов қилиш керак?
Педагог ходимлар акция доирасида назарда тутилган автомобиллардан бирини харид қилиш учун унинг 30 фоиз тўловини олдиндан амалга ошириши лозим бўлади.
Демак, акциядаги автомобиллар учун қуйидаги миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади:
Педагог ходимлар ушбу бошланғич тўловларни амалга ошириб бўлгач, қолган 70 фоиз тўловларни имтиёзли равишда 5 йил давомида қисмларга бўлиб тўлаб боришади.