Қирғизистонда катта синф ўқувчиси 11 ёшли болани овқат ва пул учун калтаклади. Ҳолат юзасидан ИИБ терговолди суриштирув олиб борилмоқда

 

Бишкекдаги 13-сонли мактаб яқинида катта синф ўқувчиси 11 ёшли болани калтаклаб, ундан овқат ва пул талаб қилди. Бу ҳақда жабрланган боланинг онаси ижтимоий тармоқда эълон қилди.

 

 

Жабрланувчини онасининг сўзларига кўра, воқеа 22 декабрь куни Москва кўчаси ва Манас бекатлари кесишмасида содир бўлган. Ўша куни унинг икки ўғли дўстлари билан уйга қайтаётган бўлган.

 

 

«Мен уларни мактабга юборишдан олдин уларга питса ва конфет солинган пакетлар берган эдим. 13-мактаб яқинидан ўтаётганда, уларни катта синф ўқувчилари чақириб, улардан бири дўстларининг пакетларини тортиб олибди. Кейин катта ўғлим ўша катта синф ўқувчиларни ортидан эргашиб расмга олган. Буни кўриб қолишганидан кейин ўғилларимни пакетига ёпишган», – деди аёл.

 

 

Маълум қилинишича, ўғли пакетдаги нарсаларни онаси учунлигини айтиб рад этган. Лекин уларни тор кўчага олиб ўтиб, пул талаб қила бошлаган. «Чўнтагингда ҳатто бир сом топилса ҳам, бу ёмон тугайди», деб таҳдид қилишган.

 

 

Аёлнинг айтишича, катта ўғли дўстларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилиб, йигитни тинчлантиришга уринган. Аммо ўша катта синф ўқувчиси уни ушлаб, ерга ётқизиб бошига тепган.

 

 

Шундан сўнг, болалардан бири бу ҳақда ота-онасига айтиб, милицияга мурожаат қилишини айтганида, ҳужум қилган катта синф ўқувчисининг жавоби: «Менинг отам милицияда, амаким эса прокуратурада ишлайди», бўлган.

 

 

Жабрланувчининг онасини сўзларига кўра, болалар уйга қайтишганидан сўнг, барчасини ота-онасига айтиб беришган. Катта ўғлини аҳволи ёмон бўлишига қарамасдан шифохона ва милицияга боришдан бош тортган. Воқеадан 3 кун ўтиб, бош ва бел соҳаларида оғриқ кучайгани сабаб касалхонага ётқизилган.

 

 

Таҳлил натижалари бош мияни ўша вақт қаттиқ нарсага урилгани сабаб чайқалганини кўрсатган. Кўз нури пасайганми йўқми бир ойдан сўнг маълум бўлишини таъкидлаган.

 

 

Ҳозирда боланинг бош оғриғи ҳали тўхтамаган. Ленин тумани ИИБ воқеа юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётганини ва экспертиза тайинланганини маълум қилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры