«Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилган. «Бир миллион ўзбек дастурчилари» — Ўзбекистонда маҳаллий дастурчиларни тайёрлаш лойиҳаси бўлиб, лойиҳада ёшларни замонавий касбларга бепул онлайн курслар ташкил этилган ҳолда ўқитиш мақсад қилинган.
Ҳозирда онлайн курслар uzbekcoders.uz платформаси орқали йўлга қўйилган. «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси 2 та электромобиль берилиши ҳам режалаштирилган.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши режалаштирилган.
Манба: Юрист хизмати