2025 йилда вазирлик жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган педагоглар сони белгиланди

2025 йилда вазирлик жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган педагоглар сони белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланган.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

2024 йилда квота 1250 та этиб белгиланган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткич 1500 тага етган.

Танлов ва номзод педагогларни саралашнинг биринчи босқич — тест синовлари учун фан спецификациялари қуйидаги файлларда:

Технология (сервис)

Технология (дизайн)

Тасвирий санъат ва чизмачилик

Рус тили ва адабиёти

Рус тили

Мусиқа

Кимё

Жисмоний тарбия

Давлат ва ҳуқуқ асослари

Биология

Қозоқ тили

Қорақалпоқ тили

Қирғиз тили

Она тили ва адабиёти

Ўзбек тили

Математика

Иқтисодий билим асослари

Инглиз тили

Информатика ва ахборот технологиялари

География

Физика

Бошланғич таълим

Тарих

Тарбия

Тожик тили ва адабиёти

Туркман тили ва адабиёти

Француз тили

Немис тили

Корейс тили