«University of Business and Science» аффилиатион остида биринчи Q1 тоифадаги мақола чоп этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар қилди.
UBS аффиляцияси остида тайёрланган илк илмий мақола дунёнинг энг нуфузли ва юқори рейтингли илмий журналларидан бири – Applied Mathematics and Mechanics (English Edition) саҳифаларида чоп этилди.
Ушбу журнал Қ1 (1-тоифа) халқаро рейтингига эга бўлиб, Scopus va Web of Science каби халқаро илмий базаларида индексланади ҳамда энг муҳими, илм-фан ва инновациялар дунёсида катта аҳамият касб этади (4.5 Impact Factor).
Қ1 тоифали журнал нима дегани?
Q1 (1-тоифа) – бу дунёдаги энг нуфузли илмий журналлар рейтингининг энг юқори даражасидир. Ушбу рейтинг фақат энг долзарб, илмий ёндашуви мустаҳкам ва тадқиқот сифати юқори бўлган мақолаларга берилади.
Ушбу ютуқ университет учун қандай аҳамиятга эга?