Япониялик олимлар Ойда яшаш учун турар-жой мажмуасини ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда

Япониялик олимлар Ойда яшаш учун турар-жой мажмуасини ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда

 

Киото университети ва Kajima Corporation қурилиш компанияси Ойда сунъий гравитация билан яшаш муҳити яратиш бўйича бирлашди. «Neo Lunar Glass» номли лойиҳа гравитация яратиш учун айланиш орқали эрдаги шароитларни тақлид қилувчи параболоид тузилмасини яратишга қаратилган.

 

 

Сунъий гравитацияни ердагига ўхшаш даражада сақлаш, микрогравитация шароитида узоқ вақт қолишнинг салбий оқибатларини, масалан, суяк ва мушак массасининг йўқолиши каби муаммоларни минималлаштириш учун зарур ҳисобланади. Ердаги прототипни 2030 йилларга қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

«Ушбу лойиҳа катта технологик ютуқларни талаб қилади, лекин биз буни амалга оширишга интиламиз ва космик колонияларни яратиш йўлини очишга ҳаракат қиламиз», — деди Киото университети инсон ҳаёти давомийлигини ўрганиш бўйича профессор Ёсуке Ямасики.

 

Япониялик олимлар Ойда яшаш учун турар-жой мажмуасини ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда

 

Агентлик маълумотларига кўра, Neo Lunar Glass тузилмасининг диаметри тахминан 200 метр, баландлиги эса 400 метрни ташкил этади ва 10 000 кишига қадар сиғдириш имкониятига эга бўлади. Ҳозирги кунда жамоа лойиҳанинг 1:2000 ўлчамдаги моделини яратган. Бу модель Киото университети ва Kajima Corporation нинг тўлиқ миқёсдаги қўшма тадқиқотлари бошланганини эълон қилганидан кейин тақдим этилган.

 

Шунингдек, улар сунъий гравитация шароитида объектлар қандай ҳаракат қилишини кўрсатадиган моделлаштириш ишларини олиб боришмоқда.