Самарқандда қизлар ўртасидаги муштлашув бўлди. Холатга Болалар Омбудсмани муносабат билдирди

 

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги мактабларнинг бирида қизлар ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Вазият бўйича Болалар Омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 13 декабрь куни К.У (2008 йилда туғилган қиз бола) А.Р (2005 йилда туғилган аёл) томонидан калтакланган.

 

Аниқланишича, вояга етмаган К.У. гўёки А.Р. ҳақида номақбул гаплар айтганлигини у бошқалардан эшитгач, А.Р. истироҳат боғида қизни ерга ётқизиб, юзи ва танасига мушт урган, сочидан тортиб ерда судраган ва буни атрофдагилар кузатиб турган.

 

«Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида К.У. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳаракатларига қатъий қонуний чора кўрилиши шарт!

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры