Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этгани айтилмоқда

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида охирги ярим йил ичида кетма-кет ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

 

 

Жорий йилнинг 18 декабр куни мактабнинг 9-синф ўқувчи йигит ўзини осган ҳолда жонига қасд қилган. Буни Kun.uz сайтининг икки мустақил манбаси тасдиқлаган.

 

 

Бир ой аввал, 18 ноябрь куни шу мактабнинг 11-синф ўқувчи қизи ҳам ўз уйида ўз жонига қасд қилган. Қизнинг ота-онаси шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани қайд этилган.

 

 

Шунингдек, 24 май куни, мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлган.

 

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилгани ҳақида хабар қилинган. Бироқ ҳозирга қадар ушбу воқеалар бўйича расмий муносабат билдирилмаган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры