«Ўзбекистон темир йўллари» қишки таътил олдидан қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда

Талабаларнинг поездга бўлган талаби ва электрон чипта хариди ошиб кетгани сабаб байрам арафасида поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда.

 

Темир йўл транспорти чипталарига талаблар ортиб бораётганлиги сабабли тез сотилиб кетмоқда ва бундай ҳолатларга «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қандай чора тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар қилди.

 

Маълум бўлишича, байрам арафаси ҳамда таътилга оз қолганлиги сабабли аҳоли ва талабаларнинг темир йўл транспорти хизматига бўлган талаблари ортмоқда ва бунинг оқибатида иловалардан электрон чипталарни харид қилиш кескин кўпаймоқда.

 

Ушбу ҳолатни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчи поездларига қўшимча вагонлар уланиши ҳамда янги йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилмоқда.

 

Бундан ташқари аҳоли ва талабалар темир йўл чипталарини чиптахоналардан ташқари мобил илова орқали онлайн харид қилишлари мумкин.

 

Чипталарни электрон харид қилишда eticket.raileway.uz сайти ва Андроид ва iOS иловаларидан фойдаланиш мумкин.

 

2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади.

 

Қўшимча қатновлар:

 

Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида 2024 йил 17 декабрдан бошлаб 18 та қўшимча қатнов амалга оширилади.

 

Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида 2024 йил 15 декабрдан бошлаб, «Афросиёб« тезюрар электропоезди қўшимча 30 та қатновни амалга оширади.

 

Қуйидаги йўналишларда 2024 йил 20 декабрдан ҳар куни 4 та қўшимча плацкарт вагонлари қўшилади.

 

 

Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;

 

Тошкент — Термиз — Тошкент;

 

Тошкент — Урганч — Тошкент;

 

Тошкент — Сариосиё — Тошкент.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқди. Дарслар 8 январдан бошланади.

.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры