Педагогларнинг янги тоифалари бўйича маоши қачондан ҳисобланади? – Вазирлик жавоб берди
2024 йилнинг август декабрь ойларида малака синовларида қатнашган педагогларнинг ойлик маошлари 16 декабрдан бошлаб янги тоифалари бўйича ҳисобланади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг 16 декабрда эълон қилган буйруғига кўра, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи педагоглар орасида янги малака тоифалари қуйидагича тақсимланади:
– 5 654 нафар педагог – олий малака тоифаси,
– 23 987 нафар педагог – биринчи малака тоифаси,
– 33 545 нафар педагог – иккинчи малака тоифаси,
– 6 099 нафар педагог – мутахассис лавозимига лойиқ деб топилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган «Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 48-бандига мувофиқ, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори уларнинг малака тоифаси ёки лавозим сертификати асосида белгиланади.
Вазирлик ахборотида маошларнинг қайта ҳисобланиши бўйича жараён 16 декабрдан кучга кирганини яна бир бор эслатиб ўтилиб, бу ўзгариш педагоглар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилишини таъкидланди.