Улуғбек Пўлатовнинг ёзишича, одатда, бундай ҳаракатлар учун белгиланадиган қоидалар кўпроқ таълим муассасаси ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
Агар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида ходимнинг иш жойига кечикиб келиши, иш жойига сабабсиз равишда келмаслиги ёки лавозим вазифаларини мунтазам бажармаслиги бўйича қўлланиладиган чоралар белгиланмаган бўлса, ходимга нисбатан Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин.
Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш мумкин:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).
Эслатма! Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимларга интизомий жазо қўллашда алоҳида ҳолатлар мавжуд. Масалан, ҳомиладор аёллар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган.