Самарқандда мактаб директор ўринбосари 8-синф ўқувчисини дафтари йўқлиги учун урди (видео)

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 26-мактаб директори ўринбосари ўқувчига қўл кўтарганлиги тасвирланган видеолавҳа тарқалган.

 

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 26-мактаб директори ўқув ишлари бўйича ўринбосари 8-синф ўқувчиси дафтар олиб келмагани учун юзига тарсаки тушириб, уни турткилаган.

 

Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб борган.

 

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирган:

 

«Ўрганишлар натижасига кўра, 26-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари М.Ш. 8- «А» синфга 2-соатда тарбия фанидан дарси ўтиш жараёнида ўқувчи Х.А. ўртасида дафтари йўқлиги учун зиддият келиб чиққанлиги аниқланди.

 

Ўқитувчи М.Ш. ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси ва 21-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги» 282-сонли буйруғининг 2-боб 13-бандини қўпол равишда бузганлиги учун 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг тегишли буйруғига асосан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди», — дейилади хабарда.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры