2024 йил февраль ноябрь ойларида А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти томонидан директорликка номзодлар учун махсус менежерлик курслари ташкил этилди. Ушбу курсларга жами 1 613 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, улардан 1 101 нафари курсни ижобий якунлаб, менежерлик сертификатларига эга бўлган.
Мазкур ўқув дастури мактаб бошқаруви тизимида замонавий менежерлик ёндашувларини қўллаш ва таълим муассасалари самарадорлигини оширишга қаратилган. Номзодларнинг курсларни муваффақиятли тугатиши уларнинг келгусидаги фаолиятида муҳим ҳисобланади.