А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида 2024 йил февраль ойидан бошлаб мактаб директорлари ва директорликка номзодлар учун менежерлик ўқув курслари ташкил этилди. Бу даврда республика бўйлаб жами 2 706 нафар тингловчи курсларга қабул қилинган. Шундан, 1 804 нафар иштирокчи курсни муваффақиятли якунлаб, менежерлик сертификатларига эга бўлган.
Амалдаги мактаб директорлари учун ташкил этилган курсларда 1 093 нафар директор иштирок этди, улардан 703 нафари курсни ижобий натижалар билан якунлаган. Ушбу курслар мактаб бошқарувини такомиллаштириш ва таълим сифати учун муҳим ҳисобланади.