Таълим соҳаси вакилларига талаб камайган аммо 7 та ҳудудда эҳтиёж юқори – тадқиқот

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кадрларга бўлган талабни аниқлаш учун республиканинг 180 та туман ва шаҳарларидан жами 7 700 дан ортиқ иш берувчилар орасида сўров ўтказди.

 

Унга кўра, мамлакатдаги энг кўп талаб 5,8 фоизлик натижа билан савдо мутахассислари ва онлайн сотувчиларига оид эканлиги аниқланган.

 

Нисбатан пастроқ талаб эса 1,2 фоизлик натижа билан таълим муассасаларидаги хорижий тиллар (инглиз, немис, корейс ва бошқа чет тиллар), математика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларига тегишли.

 

Респондентларнинг 60 фоизи таълим соҳасида ишчилар сони ортганини қайд этишган.

 

Шунингдек, ҳисоботда ҳудудлар кесимида таълим соҳаси ходимларига талаб энг юқори бўлган ҳудудлар номи ҳам келтирилган.

 

Хусусан, таъкидланишича, Хоразм вилоятида математика, алгебра, геометрия (4,0 фоиз), инглиз тили (3,9 фоиз), рус тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиларига (2,2 фоиз) фалсафа, психологик, социологик, тарихий ва сиёсий фанлар бўйича университет ўқитувчиларига (1,0 фоиз);

 

Тошкент вилоятида мактабларда математика, алгебра, геометрия ўқитувчиларига (4,9 фоиз);

 

Қорақалпоғистон Республикасида мактабларда чет тили (2,6 фоиз), математика, алгебра, геометрия ўқитувчиларига (1,4 фоиз);

 

Қашқадарё вилоятида мактаб, коллеж ва ўқув марказларида математика, алгебра, геометрия фани ўқитувчиларига (2,3 фоиз);

 

Андижон вилоятида энг юқори талаб мактаб ва коллеж ўқитувчиларига (1,8 фоиз);

 

Наманган вилоятида инглиз тили ўқитувчиларига (1,7 фоиз);

 

Жиззах вилоятида мактаб, коллеж ва ўқув марказларида математика, алгебра, геометрия ўқитувчиларига (1,5 фоиз) талаб шаклланган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры