Технология ўқитувчиси физика фанидан ҳам дарс бера оладими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247 – сонли буйруғига кўра мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

 

 

-Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига — бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

 

 

-Фан ўқитувчиси лавозимига — фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.

 

 

Мана шу қоидага кўра фан ўқитувчи шу фан бўйича тугалланган олий педагогик маълумот ёки олий маълумотга эга бўлиши ҳамда фан бўйича қайта тайёрловдан ўтган бўлиши керак.

 

 

Шунга кўра педагог физика фани бўйича қайта тайёрловдан ўтсагина, ушбу фандан дарс бериши мумкин бўлади.

 

 

Унгача технология фани бўйича диплом билан физикадан дарс бера олмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры