Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли йигит лицензиясиз криптовалюта операциялари ўтказгани учун ҳибсга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув натижасида, 17 ёшли йигитнинг лицензия олмасдан 34 миллиард сўмлик криптоактивларни сотиб олиш, ўтказиш ва алмаштириш билан шуғуллангани аниқланган.
Ҳозирги вақтда ўсмир ҳибсга олинган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан унинг криптовалютадан топган барча маблағлари мусодара қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.