Жорий йилнинг 2-12 декабрь кунлари Руминиянинг Бухарест шаҳрида 52 та давлатдан жами 303 нафар ўқувчи иштирок этган 21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасининг якуний натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 21-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида 3 та бронза медалини қўлга киритган.
Совриндорлар:
Бронза медаль – Мустафоев Жасур Умидович – Навоий вилояти, Навоий шаҳар 11-сонли АФЧЎИМ 9-синф ўқувчиси;
Бронза медаль – Шерипбоева Бону Эрмат қизи – Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 1-сон ИМИ 9-синф ўқувчиси;
Бронза медаль – Фарҳодов Ойбек Фахриддин ўғли – Хоразм вилояти, Боғот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси.
Ушбу халқаро олимпиада минтақавий халқаро олимпиадалардан бири бўлиб, ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.