Конституция ҳақида нималарни биласиз?

Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига.

 

Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йилнинг 1 майдан эътиборан кучга кирган. У 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.

 

Конституция ҳақидаги 10 та қизиқарли факт

 

– Энг қадимги Конституция 1792 йили Полшада қабул қилинган.

 

– Япония Конституцияси — 1947 йилдан буён кучда бўлган бу ҳужжат мамлакатни урушдан воз кечишга мажбур қилган дунёдаги ягона конституциядир.

 

– 2004 йилда Европа Иттифоқи Конституцияси қабул қилинган бўлиб, у 20 та тилга таржима қилинган. Бу ҳужжат дунёдаги энг кенг қамровли ҳужжатга айланган. Аммо у Европа мамлакатлари умуммиллий референдумида етарли овоз тўплай олмаган.

 

– Исроилда ягона Конституция ўрнига асосий қонунлар тўплами амал қилади. Чунки мамлакат диний ва дунёвий қонунлар ўртасидаги зиддиятни бир ҳужжат доирасида ҳал этиш учун жуда катта.

 

– Ҳиндистон Конституцияси 1950 йилда қабул қилинган. У ҳажми бўйича дунёдаги энг катта Асосий Қонун ҳисобланади.

 

– Япония Конституциясининг уч асосий тамойили бор:

  1. халқ суверенитети;
  2. инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
  3. пацифизм (миллатнинг суверен ҳуқуқи сифатида урушдан воз кечиш).

 

– АҚШ Конституциясида «демократия» сўзи ёдга олинмаган. Бундан ташқари, ушбу ҳужжат рекорд даражада қисқа бўлиб, 4,4 мингта сўздан иборат.

 

– Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси постсовет минтақасида биринчи бўлиб қабул қилинган.

 

– Эквадор табиат ҳуқуқини Конституция билан мустаҳкамлаган дунёдаги илк мамлакатга айланган.

 

– Малта Конституцияси ўз мамлакатини нейтрал, тинчлик сари интилувчи сифатида белгилайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры