Жорий йилнинг 2 декабрь куни бошланган она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш жараёнлари 8 декабрь кун якунланади.
Тўловлар эса 9 декабргача амалга оширилиши мумкин.
Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 21-22 декабрь кунлари ўтказилади.
Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.
Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.