2024 йилда дунёдаги энг оммабоп тиллар: Duolingo ўз статистикасини эълон қилди

Duolingo компанияси 2024 йилда иловадаги энг оммабоп тиллар ҳақида анъанавий ҳисоботини тақдим этди.

 

Унга кўра, инглиз тилига қизиқишнинг ўсиши асосан академик мақсадлар, яъни хорижий университетларга кириш учун ўрганилиши маълум бўлган. Шунингдек, хитой тилига қизиқиш бироз ошган бўлса, ҳинд тилига қизиқиш пасайган.

 

 

Энг оммабоп тиллар қайсилар?

 

 

Энг оммабоп бешлик ўзгаришсиз қолган бўлса, иккинчи бешликда айрим ўзгаришлар бўлди. Жумладан, итальян, хитой ва португал тилларига қизиқиш бироз ошган, ҳинд ва корейс тилларига қизиқиш эса камайган.

 

 

2024 йилда Duolingo иловасида энг кўп ўрганилган 10 та тил қуйидагича:

 

 

– инглиз тили;

 

– испан тили;

 

– француз тили;

 

– немис тили;

 

– япон тили;

 

– итальян тили;

 

– корейс тили;

 

– хитой тили;

 

– португал тили;

 

– ҳинд тили.

 

 

 

Дунёда иккинчи энг оммабоп тиллар қайсилар?

 

 

Duolingo турли мамлакатларда иккинчи оммабоп тилларни аниқлади. Бу йўналишда француз тили етакчи бўлиб, 73 мамлакатда иккинчи машҳур тил деб топилган. Масалан, рус ва корейс тиллари тўртта мамлакатда иккинчи ўринда туради. Шунингдек, испан, япон ва хитой тиллари ҳам иккинчи тил сифатида оммабоплигини ўтган йилга нисбатан бироз оширган.

 

 

 

 

Инглиз тилининг оммабоплиги қандай ўсмоқда?

 

 

2024 йилда инглиз тили 135 мамлакатда I ўринни эгаллаган ва 13 та янги мамлакатда етакчи тилга айланган. Улардан еттитасида у иккинчи ўриндан биринчи ўринга кўтарилган (Албания, Эритрея, Эрон, Малайзия, Монако, Монголия ва Руанда). Инглиз тилини ўрганишнинг асосий сабаби — таълимга тайёргарликдир. Масалан, Duolingo English Test имтиҳонини топширган талабаларнинг ярмидан кўпи инглиз тили даражасини тасдиқлаб, таълим муассасаларига киришни мақсад қилган. Қолган 31% аспирантурага кириш учун сертификат олишни мақсад қилади.

 

 

Инглиз тилини ўрганишнинг асосий сабаблари қандай?

 

 

Дунё бўйлаб инглиз тилини ўрганишнинг энг асосий сабаби — таълимга тайёргарликдир. Масалан:

 

 

Duolingo English Test имтиҳонини топширган талабаларнинг 50% инглиз тили даражасини тасдиқлаб, таълим муассасаларига киришни мақсад қилади;

 

 

– қолган 31% эса аспирантурага кириш учун сертификатга муҳтож.

 

 

Жанубий Кореяда корейсларнинг учдан бири инглиз тилини мулоқот учун ўрганса, АҚШда ҳам асосий сабаб — мулоқотга бўлган эҳтиёждир. АҚШда бу кўпинча муҳожирларга тегишли бўлиши мумкин.

 

2023 йилда инглиз тилини ўрганишга энг кўп вақт ажратган мамлакат Беларус бўлган бўлса, 2024 йилда бу қаторда Япония етакчилик қилган.

 

 

Инглиз тилидан ташқари оммабоп тиллар

 

 

Duolingo турли мамлакатларда иккинчи оммабоп тилларни аниқлаган:

 

 

Француз тили 73 мамлакатда иккинчи ўринда;

 

 

Рус ва корейс тиллари тўртта мамлакатда иккинчи ўринда;

 

 

Испан, япон ва хитой тиллари ҳам иккинчи тил сифатида оммабоплигини бироз оширган.

 

 

Хитой ва Япония тилларни ўрганиш мақсадлари

 

 

– Хитойда япон тили иккинчи оммабоп тил бўлиб, уни ўрганувчиларнинг 32% кўнгилочар мақсадларда ўрганади;

 

 

– Японияда португал тилини ўрганувчиларнинг 29% шу мақсадларни кўзлайди.

 

 

Аргентинада португал тилининг ўсиши

 

 

Аргентинада португал тили асосан, саёҳатлар учун ўрганилади. Бразилиялик қўшнилар билан мулоқотни енгиллаштириш ва таътил пайтида яхшироқ тушуниш бу тилни ўрганишнинг асосий сабабидир. 2024 йилда португал тили итальян тилини иккинчи ўриндан сиқиб чиқарган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры