Қайси ҳолатларда фанларни бўлиб ўтишга рухсат берилади?

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида»ги Низомга 2022 йил 2 августда Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ўзгартириш киритилганди.

 

 

 

Яъни, низомнинг 22-бандида бўлиб ўқитиладиган барча фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилиши ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги белгиланганди.

 

 

 

Бу қоида киритилганидан сўнг, бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларига анча қийин бўлиб қолди. Киритилган ўзгаришларда эса «вақтинча дарсда бўлмаган» ўқитувчининг айнан қанча муддат иш жойида бўлмаслиги унинг шеригига қўшимча ҳақ тўланмасликка асос бўлишига изоҳ берилмади. Оқибатда ўқитувчининг шериги айрим сабабларга кўра ойлаб ишда бўлмаса ҳам уларга қўшимча ҳақ тўланмай келинди.

 

 

 

Эндиликда мактабда тегишли фанлар бўйича ўқитувчи мавжуд бўлса, бўлиб ўқитишга рухсат этилади

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарорининг 3-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг 22-бандига қуйидагича таҳрирланди:

 

 

Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

 

 

Қуйидаги банд қўшилди: Бунда ушбу фанлар бўйича ўқитувчилар мавжуд бўлса, бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

 

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъулининг Xalqta’liminfo.uz нашрига маълум қилишича, жойлардаги тушунмовчиликларни олдини олиш ҳамда масалага аниқлик киритиш мақсадида ушбу хатбоши қўшимча равишда киритилган.

 

 

Яъни, эндиликда айнан бўлиб ўқитиладиган фан ўқитувчиларидан бирининг шериги дарсда бўлмаса, бироқ ушбу фан бўйича мактабда етарли ўқитувчилар мавжуд бўлса, бундай ҳолатларда дарс бошқа ўқитувчиларга бириктирилиб, бўлиб ўтилиши мумкин бўлади.

 

 

Манба

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры