Жорий йилнинг 4 декабрь куни Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа туман бўлими мутахассислари томонидан йиллик режа жадвал асосида белгиланган тартибда 295-сонли умумтаълим мактабида санитария назорати олиб борилган. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилган.
Назорат давомида қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
➖мактабда тозалаш ишларининг сифатсиз олиб борилган;
➖синф хоналарининг сунъий ёритувчи лампалар билан тўлиқ таъминланмаган;
➖синф хоналарида ўқувчиларнинг физиометрик ҳолатидан келиб чиқиб парталарнинг жойлаштирилмаган;
➖дарс жадвали тузишда фанлар оғирлигининг инобатга олинмаган;
➖бракераж комиссиясининг иш фаолияти йўлга қўйилмаган;
➖мактаб ошхонасида тақиқланган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган;
➖жисмоний тарбия машғулотларини ўқувчиларнинг саломатлик ҳолати бўйича гуруҳларга ажратилмаган.
Маълум қилинишича, аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
