Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сонли қарорининг 3-боб 8-бандига биноан, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизлар шим кийишлари мумкин.
Ушбу қарорга кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.