Ўзбекистон ва Франция айрим соҳалар бўйича ҳамкорликда кадрларни тайёрлайди

Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Франциянинг «ESTP Paris» олий муҳандислик мактаби бош директори Жоэл Кюни билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда Дунё ахборот агентлиги.

 

 

Франция томонига Ўзбекистонда муҳандисларни тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу йўналишда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланган.

 

 

Жоэл Кюнининг айтишича, «ESTP Paris» олий муҳандислик мактаби қурилиш, энергетика, йўл ва аэропорт қурилиши, сув инфраструктураси каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлайди. Шунингдек, мактаб бир нечта ихтисослаштирилган магистрлик курсларини ҳам таклиф қилади. Маълум қилинишича, «ESTP» дунёнинг 46 мамлакати билан ҳамкорлик ўрнатган ва халқаро алоқаларни кенгайтириш жараёни давом этмоқда.

 

 

«ESTP» битирувчилари учун икки томонлама диплом («дуал диплома») бериш дастури жорий қилинган. Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан биргаликда ўзбек муҳандисларининг янги авлодини тайёрлашда шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрмиз», дейди мактаб раҳбари.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры