Мактаб психологларининг аттестациядан ўтиш тартиби қандай?

2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестациясида мактаб психологлари иштирок этишлари мумкин.

 

Аттестация жараёнлари қуйидаги муддатларда ташкил қилинади:

 

– январь-февраль ойларида мурожаатлар (аризалар) қабул қилинади;

 

– март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади. Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

 

Психологлар аттестацияси ҳам, 2021 йил 17 сентябрда 572-сон қарор билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом асосида икки босқичда ўтказилади.

 

Биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.

 

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

 

Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cаse-study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

 

Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры