Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 27 майдаги 168-сон буйруғига кўра «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчилар 5-11-синфларда «Тарбия» фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилган.
Бунда 5-11-синфларда «Тарбия» фанидан дарс берадиган «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларга «Тарбия» фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланади.