БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида мамлакатнинг 2030 йилгача сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ташкил этилгани ҳақида Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Мазкур тақдимотда БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Халқаро жиноий полиция ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда БМТ раҳбарияти, турли экспертлар, шунингдек, Нью-Йоркда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

 

 

Тадбир иштирокчилари Стратегиянинг асосий йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишган.

 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ахборот технологияларини ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилган.

 

 

Йиғилганларга Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очиш, тегишли технологияларни ишлаб чиқиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш режалари ҳақида гапирилган.

 

 

Тадбир якунида ушбу жабҳадаги Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры