Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 155 000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
– 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (304 490 сўм);
– 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (364 980 сўм);
– 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (426 195 сўм);
– 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (486 255 сўм);
– 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (609 840 сўм).
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (104 640 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (203 280 сўм).
Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (203 280 сўм).