АҚШ даги Каролина университетида илмий тадқиқот бошлаган Мадйсон Барбер, кейинчалик улкан топилма эгасига айланади. Жорий йилнинг бошида Барбер кашф этилган энг ёш транзит сайёрани аниқлади.
TIDYE-1b деб номланган сайёра ҳажм жиҳатидан Юпитерга тенг эканлиги ва ёши тахминан 3 миллион йил бўлиб чиқиши тахмин қилинмоқда. Бу ёшни тасаввур қилиш учун: Агар Ер 50 ёшли одам бўлганида, TIDYE-1b 2 ҳафталик чақалоқ бўлар эди.
Мадйсон сайёрани UNC-Chapel Hill доценти Эндрю Манн раҳбарлигида топди. У Philips Hall даги Ёш дунёлар лабораториясида тўққиз нафар талабалар гуруҳини бошқаради. 20 ноябрь куни Натуре халқаро илмий журналининг “A Giant Planet Transiting a 3Myr Protostar With a Nodesigned Disk” номли мақоласи босиб чиқарилди ва унда ёш астрономнинг қуйидаги фикрлари ёзиб ўтилган:
Астрономлар 10-40 миллион йиллик диапазонда ўнлаб транзит сайёраларни топишган, аммо Барбер кашфиётидан олдин ёшроқ сайёраларни топиш қийин эди. Ёш сайёраларни топиш қийин бўлишининг асосий сабаби ҳаётнинг дастлабки 5-10 миллион йилида юлдузлар атрофида шаклланадиган қалин, кўришни тўсиб қўювчи протопланетар дисклар билан боғлиқ.
Бироқ, TIDYE-1b орбитасида айланаётган юлдузнинг диски нотўғри бўлиб, сайёрани кўринадиган қилиб қўйган. Ушбу нотўғри ҳизаланишнинг келиб чиқиши ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда ва астрономлар бундан ҳайратда қолишмоқда.
Қидирув ишларига раҳбарлик қилган доцент Эндрю Манн воқеликдан кейин, қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:
Албатта бу сўнги кашфиёт бўлиб қолмайди. Айни кунларда олима қиз Гавайидаги WМ Keck расадхонасига режалаштирилган кузатувларда етакчилик қилмоқда.
TIDYE-1b каби ёш сайёраларни ўрганиш сайёраларнинг қандай шаклланиши ва ривожланишини тушуниш учун жуда муҳимдир.