Хабарларга кўра, Жанубий Корея Таълим вазирлиги биринчи марта сунъий интеллектга асосланган 76 та рақамли дарсликни тасдиқлаган. Янги материаллар бошланғич ва ўрта мактабларда ўқитиш учун мўлжалланганлиги айтилган.
Сунъий интеллект (СИ) ёрдамида ёзилган дарсликлар 2025 йилгача дастурга киритилади – улар математика, корейс, инглиз ва информатика фанларини ўрганишда қўлланилади. 2028 йилдан бошлаб тарих, биология, география ва технология фанларини ўқитишда ҳам ақлли китоблардан фойдаланилади.
Таъкидланишича, Samsung ва LG компаниялари сунъий интеллект дарсликларини ишлаб чиқади ва нашр этади. Интерфаол китоблар турли тилларга ва субтитрларга таржима қилишни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ўқувчилар билимини баҳолаши мумкин бўлади.
Умумий таълим тизимига сунъий интеллектнинг жорий этилиши ундан фойдаланиш ҳар доим ҳам тижорат мақсадларида боғлиқ эмаслигини кўрсатади, деб ёзaди ITHome. Нейрон тармоқлар ёрдамида самарали таълим олиш мумкин. Эҳтимол, яқинда бошқа давлатлар ҳам худди шундай йўл тутади.