Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи синфда телефон ўйнаб ўтирган пайтда ўқувчилар жанжаллашгани тасвирланган видео тарқалди. муносабат билдирди.
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билдирган муносабатга кўра, ушбу ҳолат шу йилнинг 14 сентябрь куни Шофиркон туманидаги 13-ихтисослаштирилган мактабдаги 8-синф ўқувчилари ва тарих фани ўқитувчиси иштирокида юз берган.
Видеода ўқитувчи дарсда телефондан фойдаланаётган пайтда орқа партадаги икки бола муштлашгани тасвирланган. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчилар ёнига борган ва уларнинг бирининг юзига тарсаки туширган.
«Педагогик талабларни қўпол равишда бузганлиги учун ўқитувчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди», дейилади муносабатда.