Тошкент шаҳридаги мавжуд 325 та умумтаълим мактабларининг бирида 17 та, яна бирида эса 54 та жиноят содир этилган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Миллий гвардиянинг шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган «Болалар таълим ва тарбиясига барчамиз масъулмиз» деб номланган тадбирида гапириб берди.
Қўшимча қилинишича, 2024 йилнинг 26 апрель куни тахминан соат 12:00 да Миробод туманидаги 94-мактабнинг 11-синфида таҳсил олувчи М.А. синфдоши А.Д. билан бирга ушбу мактабнинг 9-синфида ўқувчи А.Б. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.
Шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимованинг ОАВ вакилига маълумот беришича, айни кунда Тошкент шаҳаридаги умумтаълим мактабларида 15 минг нафар синф раҳбар бор. Улар фарзандлари шу мактабларда таҳсил олувчи 800 минг нафар ота-она билан ҳамкорликда ишлаши ва шу орқали натижага эришиши керак бўлади.