Қирғизистон президенти Садир Жапаров бош вазир Оқилбек Жапаров ва яна бир қанча мансабдор шахсларга ўқитувчилар учун сифатсиз ноутбуклар харид қилингани учун ҳайфсан берди деб ёзмоқда xalqtaliminfo.uz
Маълумотларга кўра, Оқилбек Жапаров ва унинг ўринбосари Эдил Байсалов «Таълим вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун сифатсиз ноутбуклар харид қилиш вақтида ўзларига юкланган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари учун» ҳайфсан билан жазоланган.
Шунингдек, таълим ва фан вазири Доғдурқул Кендирбоева, вазир ўринбосари Лира Самиқбоева, Президент Администрациясининг бўлим мудири Жипариса Рисбекова, Президент қарорларини тайёрлаш бўлимининг бош эксперти Медербек Омурбековга ҳам ҳайфсан берилган.