Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 9-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Мана шу қоидага кўра мактабда педагогик тоифага кирмайдиган бошқа ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам бериш мумкин.
Бунда низомнинг 29-бандига асосан умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.
Шундай экан, мактабдаги барча ходим йилда фақат бир марта 1 – октябрь муносабати билан мукофотланиши мумкин.