Миллий гвардия ходимлари мактабга бормаган ўқувчиларнинг ота-онасига жарима қўллашга ҳақлими?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

 

 

Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

 

• болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

 

• болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.

 

 

Шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасига кўра ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Шу билан бирга ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.

 

 

Шуни ҳам айтиш керакки, агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:

 

 

-базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш баравари (375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўм)гача жарима солишга сабаб бўлади.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры