Хоразмда ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ўртасидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

 

Хабарингиз бор, Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиққан эди.

 

 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берган. Унга кўра, ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Туҳмат) ва 52 (Енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

 

Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда жиноят иши тергов ҳаракатларини ўтказиш учун ички ишлар органига юборилган.

 

Жиноят иши тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры