Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар:
– дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;
– таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;
– тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;
– таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;
– чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;
– таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик;
– ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;
– ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;
– таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.