Хоразмда ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиққани айтилмоқда

Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиқди.

 

 

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ўқувчининг онаси мактабга бориб, синфда ўқитувчи аёлга ташланганини кўриш мумкин. Она ўқитувчи аёлни фарзандини урганликда айблаган, ўқитувчи эса буни тан олмаган. Кейин у ўқитувчига ташланиб иккаласи ҳам бир-бирининг сочига ёпишиб олганини, ўқувчилар эса синфдан қўрқиб қочиб чиқиб кетганини кўриш мумкин.

 

 

Хоразм вилояти ИИБнинг Kun.uz’га маълум қилишича, мактаб директори воқеа юзасидан 15 ноябрь куни хат берган. Ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.

 

 

 

 

 

Ҳолат бўйича Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди:

 

«Видеолавҳада акс этган ҳолат Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тезкор равишда ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.

Видеолавҳада акс этган воқеа бундан бир ой муқаддам Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган бўлиб, бугунги кунда мурожаат асосида тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда»,— дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры