Аттестация саволлари юзасидан бир гуруҳ физика ўқитувчилари вазирлик масъуллари билан учрашди

16-Ноябрь куни, физика фанидан бўлиб ўтган аттестация саволлари юзасидан вазирлик масъуллари ҳамда бир гуруҳ ўқитувчилар учрашди.

 

Учрашув юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг блогида қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:

 

«Ҳақиқат баҳсда туғилади, деганларидек, биз ҳам 4 соатга яқин қизғин муҳокама қилдик. Уришдик, талашдик, ярашдик, айрим жойларида якдил хулосага келишдик, айрим масалаларда умуман келиша олмадик — хуллас, ҳаммасидан бўлди. Муҳокама видеосини 2-3 кун ичида эълон қилишга ҳаракат қиламиз.

 

Умумий хулосам шу бўлдики, асосий муаммо барибир ўзаро мулоқот ва коммуникация йўқлигидан чиқмоқда. Бир томон етарлича маълумот бера олмаяпти, бошқа томонда тушунмовчилик кўпаймоқда. Бу бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп.

 

Масалан, вазирлик масъуллари ҳозиргача физика фанидан аттестацияда 71% ўқитувчи 70 баллдан баланд натижа қайд этганини айтди. Бу илгари эълон қилинмаган рақам эди, кўпчилик ҳайрон қолди ва ҳатто ишонмади. Шу каби муҳим маълумотлар ўз вақтида айтилса, яхши бўларди.

 

Юртимизда физика фанининг шунча жонкуярлари бор экан, уларнинг бошини бир ерга қовуштириш ва доимий фаол мулоқот олиб борадиган ҳамжамиятга айлантириш лозим. Вазирлик бу бўйича керакли амалий ишларни олиб борса, фақат ва фақат фойда бўлар эди. Асосийси борлиқни ўргатувчи энг қизиқ ва муҳим фан бўлган физикага қизиқиш ўқувчи ёшлар орасида ҳам ортарди.« -дея хабар қолдирган ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры