Мактаб директорлари қандай вазифаларни бажаради? — тадқиқот

Мактаб директорларидан таълим сифатига эътибор қаратиш ва кадрларни ривожлантириш бўйича фаоллик кутилмоқда. Бироқ, амалда, уларнинг асосий вақти маъмурий ишларга сарфланади.

 

 

ЮНEСКО таълим мониторинги бўйича янги жаҳон ҳисоботида таълим етакчиларига бағишланган тадқиқот натижалари эълон қилинди. Унга кўра, мактаб директорлари тўғрисидаги статистика, ўқитувчи ва ўқувчи ташкилотлари етакчилари, шунингдек, минтақавий ва миллий даражадаги таълим тизими бошқаруви ҳақида маълумотлар келтирилган.

 

 

Мактаб директорларидан иш берувчилар ва жамият нималарни кутмоқда?

 

 

ЮНEСКО экспертлари мактаб директорларига турли хил вазифалар юклатилишини таъкидлашмоқда. Уларнинг фаолияти қуйидаги тўрт асосий йўналишда умумлаштирилади:

 

 

1. Миссия ва мақсадлар белгилаш: Ўқитувчилар фаолияти ва ўқувчилар ютуқлари бўйича талабларни белгилаш, мактабнинг миссия ва мақсадларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни жамоага етказиш;

 

 

2. Таълимга эътибор қаратиш: Таълим дастурлари мазмуни ва сифати устидан назорат ўрнатиш, ўқитувчиларнинг дарс беришга йўналганлигини кузатиш ва ўқувчиларнинг ривожланишини назорат қилиш;

 

 

3. Ҳамкорлик тармоқлари яратиш: Мактабда ва ўқувчилар оилалари ҳамда маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик алоқаларини шакллантириш;

 

 

4. Кадрлар ривожлантириш: Ўқитувчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга индивидуал қўллаб-қувватлаш кўрсатиш ва уларнинг ютуқларини баҳолаш;

 

 

Буларнинг барчаси миллий норматив ҳужжатларда ўз аксини топган. Масалан, ҳисобот тайёрлаш давомида таҳлил қилинган 211 таълим тизимининг 57 фоизида мактаб директорлари ўқитувчилар фаолиятини кузатиш ва уларга фикр-мулоҳаза бериш вазифасини бажаради.

 

 

Мактаб директорлари амалда нималар билан шуғулланади?

 

 

ЮНEСКО таъкидлаганидек, мактаб директори турли хил маҳоратларга эга бўлиши лозим. Булар орасида маълумотларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишдан тортиб, ривожланган эмоционал интеллектгача бўлган кўникмалар мавжуд. Шунингдек, у қабул қилинаётган қарорларни миллий қонунлар, глобал тамойиллар, педагогик илм-фан ва ўқитиш назариялари билан уйғунлаштириши зарур.

 

 

Бундан ташқари, мактаб директорлари ўз вақтларининг катта қисмини маъмурий ишларга сарфлашади. Масалан:

 

 

– Камбағал ёки ўрта даромадли мамлакатлар (Эквадор, Филиппин, Покистон ва Кения): Мактаб директорлари ўз вақтларининг 68 фоизини бошқарув вазифаларига сарфлашади.

 

 

– Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти: ОEСD давлатларида директорларнинг учдан бири ҳисоботлар, бюджет, жадвал ва бюрократик талаблар билан машғул бўлиб, таълим жараёнини назорат қилиш учун вақт қолмайди.

 

 

– Греция: Мактаб директорлари иш вазифаларининг кенг доирасини санаб ўтдилар, шу жумладан, ўринбосар ўқитувчиларни ёллаш ва уларнинг иш ҳақини ташкил этиш, сантехник чақириш, ота-оналардан розилик олиш, транспорт полицияси билан автобус жадвалларини мувофиқлаштириш ва ҳоказо.

 

 

Мактаб раҳбари лавозимига тайинлаш жараёни ҳамма жойда ҳам махсус тайёргарлик билан ўтказилмайди, бу амалиёт атиги 60% давлатларда мавжуд.

 

«Дунёнинг 46% давлатларида мактаб директори бўлиш учун фақат ўқитувчилик тажрибаси талаб қилинади, 34% давлатларда эса бундан ташқари, қандайдир бошқарув тажрибаси ҳам керак бўлади. Натижада, янги мактаб раҳбарлари кўпинча бошқарув малакасисиз тажрибали ўқитувчилар бўлиб чиқади», — дейилади ҳисоботда.

 

ЮНEСКОнинг ўтган йилги таълимни мониторинг қилиш бўйича Жаҳон ҳисоботида экспертлар таълимда рақамли технологиялардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилган ва айрим ҳолатларда мактабларда смартфонларни тақиқлашни асосли чора сифатида қўллаб-қувватлаган эдилар. Шундан буён Россияда «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, мактабларда алоқа воситаларидан фақатгина ўқувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид бўлганда фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры