2024-йил Ўзбекистонда илк бор мактаб имтиҳонлари онлайн шаклда ўтказилди.
Бу қадам ўрта таълим соҳасида чинакам юксалиш бўлди. Ўзбекистон бўйлаб 400 дан зиёд мактаб ва 100 000 нафардан ортиқ ўқувчи имтиҳонларни онлайн тарзда топширди.
Натижада, 350 мингдан ортиқ баҳо қўйилди, 300 минг варақ қоғоз тежалди. Шунингдек, босмахона харажатлари бутунлай қисқартирилди.
Онлайн топшириш даврида eMaktab жамоаси мактаб ходимлари ва ота-оналарга телефон, Zoom ва Telegram орқали 3000 дан ортиқ саволларга жавоб берган.