Маълумки, жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги педагог кадрлар аттестациядан ўтказилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, агар педагог малака синовларининг бирор босқичида узрли сабаблар билан (масалан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, мусобақаларда иштирок этганлиги, хорижий сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ёки бошқа асослар) иштирок эта олмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Шу муносабат билан, узрли сабабларга кўра малака синовларида қатнаша олмаган педагоглар учун 19 ноябрь куни қайта аттестация ўтказилиши белгиланди.
Мазкур педагоглар малака (тест) синовларида иштирок этиш учун вазирликнинг ҳудудий бошқармаларидаги Ишчи гуруҳларга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар юқорида санаб ўтилган узрли сабаблар билан асосланиши керак.
Малака (тест) синовлари қуйидаги манзилларда ўтказилади.