Совуқ ёки куннинг қисқариб кетганлиги сабабли дарслар вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқагача ўзгартириб, танаффуслар вақтини 5 дақиқагача қисқартирсак бўладими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида«ги Низомнинг 25-бандида таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдаги аниқ муддатлар белгилаб берилган.
ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (1-синфлар учун 33 ҳафта);
ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра 1-5-синфлар учун 5 кун);
дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;
дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15-30 дақиқа).
Мактаб маъмурияти юқорида белгилаб берилган муддатларга тўлиқ риоя қилиши зарур. Хулоса қилиб айтганда, дарс жараёни вақтини 45 дақиқадан 40 дақиқага қисқартириш мумкин эмас. Аммо дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларнинг давомийлигини 5 дақиқагача қисқартириш мумкин.