Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октабрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларига мувофиқ ўқитувчининг лавозим мажбурияти белгиланган бўлиб, улардан бири ўқувчиларни ўз фани бўйича фанлар олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлаш ҳисобланади.
Агар ўқитувчи ўқувчини олимпиадага тайёрлашда ўзига боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни амалга оширса, яъни муайян даврда мунтазам равишда ўқувчи билан ишласа, унга керакли манбаларни топишда, улар билан ишлашда ёрдам кўрсатган, у билан шуғулланган бўлса, ўқитувчига интизомий таъсир чораларини қўллаш мумкин бўлмайди.
Сабаби Меҳнат кодекси 313-моддасига кўра интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Шунга кўра агар ўқитувчи ўз мажбуриятини бажарган, бироқ бошқа обектив сабаблар туфайли, ўқувчи ўрин ололмаган бўлса, ўқитувчига интизомий таъсир чорасини қўллаш нотўғри деб ҳисоблаймиз.