Сирожиддинов номидаги лицейда информатика ўқитувчиси ўқувчисини ургани айтилмоқда. Бу бўйича Болалар Омбудсмани ўз назоратига олди (видео)

 

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчига бор кучи билан мушт туширгани акс этган видео тарқалганди. Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова информатика ўқитувчиси дарс вақтида ўқувчига бор кучи билан мушт туширган ҳолатни назоратга олган.

 

Маълум бўлишича, ҳодиса 2024 йил 16 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Сирожиддинов номли лицейда содир бўлган.

 

 

Ўқитувчининг таъкидлашича, ўқувчига ўқишга бўлган муҳаббатини қайтариш учун зарар етказмасдан унга салгина тегган.

 

 

 

 

 

 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

 

«Ҳолат жорий йилнинг 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган бўлиб, ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) ушбу фанга тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирсада, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилади», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры