Лицензияси автоматик шаклланган «Абу Райҳон Беруний» МЧЖнинг фаолиятини чеклаш бўйича киритилган вазирлик даъво аризаси 12 ноябрь санасида кўриб чиқилади.
Аввалги суд мажлиси 8 ноябрь эди, маълум сабабларга кўра 12 ноябрга кўчирилди.
Лицензияси автоматик шаклланган «Абу Райҳон Беруний» МЧЖнинг фаолиятини чеклаш бўйича киритилган вазирлик даъво аризаси 12 ноябрь санасида кўриб чиқилади.
Аввалги суд мажлиси 8 ноябрь эди, маълум сабабларга кўра 12 ноябрга кўчирилди.
Шерзод Каримов 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.
“University of Business and Science”юртимизда ўзининг юқори нуфузига эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотларидан бири ҳисобланади. Олийгоҳ олий таълим тизимида ўз йўналишини яратиб, инновацион таълим асосида замонавий билимга эга юқори малакали, профессионал лидер кадрлар тайёрлаш ва уларни жамиятга имплементатсия қилишни мақсад қилган. Мазкур университетга ваколатли давлат органи томонидан лицензия берилган ва дипломи давлат олий таълим […]
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирадиган абитуриентларга қўшимча имконият берилгани ҳақида расмий баёнот берди. Бунинг учун 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим. Шунингдек, ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини инобатга олиб, касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025-ўқув йили учун коллеж […]
2024 йил 12 октябр куни математика, физика, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони ўтказилиб, 25 октябр куни имтиҳон натижалари эълон қилинган эди. Натижалар эълон қилингандан сўнг, беш иш куни давомида тест натижасидан норози бўлган талабгорларнинг апелляция аризалари қабул қилинган. Аризалар Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Апелляция комиссиясининг қарори талабгорларнинг шахсий кабинетига жойлаштирилди. Апелляция аризаси […]
Мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича тақдимотда, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда. Илғор хорижий тажрибада […]
Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилишга қуйидаги бир неча ташкилотлар масъул ҳисобланади: Мактаб; Ҳокимлик; Мактабгача ва мактаб таълими органлари; Миллий гвардия. Бу органлар болаларнинг дарсларда қатнашиш ҳолатини мониторинг қилади ва ўқувчиларнинг дарс қолдириши сабабларини аниқлаб, зарур чора кўради. Болалар дарсга келмаган тақдирда, улар билан индивидуал иш […]
Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти. Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Хўжайли тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Э.С. фуқаро Д.Б.ни “У.Т.” АЖга қарашли Хўжайли туманида жойлашган компрессор станциясига ишга киритиб қўйиши […]
13 ноябрь куни соат 15:00 да Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларига бағишланган жонли мулоқот ташкил этилади. Мулоқот доирасида вазирлик масъуллари томонидан ушбу мавзуларга доир саволларга батафсил жавоб бериб ўтилади. Саволларингизни мазкур пост изоҳида қолдиришингиз мумкин.
Аттестацияда ўқитувчиларни қандай янгиликлар кутаётгани маълум қилинди. Янги тартибларга кўра, юқори малака ва сертификатларга эга бўлган педагогларга қўшимча балл бериш имкони кенгайтирилади. Шунингдек, педагоглар учун бошқа ижобий янгиликлар ҳам жорий этилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Сардор Рахимбоев «Xalq ta’lim Info» сайтига […]
Вазирлик тизимида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат: – иқтидорли ҳамда […]
Вазирлик тизимида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади. Марказнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат: – иқтидорли ҳамда […]
Қадрли ватандошлар! Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём – Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Маълумки, миллий тил ҳар бир маданий халқнинг тарихи ва ўзлигини, руҳий-маънавий дунёсини ўзида акс эттирадиган тенгсиз бойликдир. Қадимий тарихимизнинг энг оғир […]
Жорий йилда табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15-октабрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда. Бу чегирмани оддий (базавий) контракт учун тааллуқли эмас. Аммо бу чегирма, 56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш балига 4,05 балл етмай қолиб, ўқишдан йиқилган абитуриентларга амал қилади. 4 баллгача бўлган шкаладагилар учун эса чегирма қўлланмайди. Эслатиб […]
Президентнинг тегишли (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) Фармонга мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилидан: – давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади; – мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади. 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат […]
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ижара ҳақидан тушган даромад солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад мулкий даромадлар тоифасига киради ва жами даромад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғи солиш объекти саналади. Шунингдек, Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан, бу даромаддан 12 фоиз солиқ ундирилади. Бироқ, агар шахс […]
Президент қарорига кўра, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.
Овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар «1282» ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушган. Эндиликда «Очиқ бюджет»да мажбурлаш орқали овоз йиғилган лойиҳалар рўйхатдан чиқарилади. Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар: – Фарғона вилоятида — 7 та; – Тошкент шаҳрида — 6 […]
Малака синовлари реал вақт режимида тест (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин. Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига […]
Президентнинг 2022 йилдаги 323-сонли қарорига мувофиқ, таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча хусусий, хорижий ва давлат олий ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга имтиёзли тарзда ажратилади. Бундан ташқари, ПФ-87-сонли фармонга биноан, хотин-қизлар учун 0%, йигитларга марказий банкнинг асосий (13,5%) ставкасига кўра таълим кредити ажратилади.