Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Нодирабегим кўчасида жойлашган 38-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (ИДУМ) да ишлаётган қоровул бир йилга озодликдан маҳкум қилинган.
Бунга сабаб, ғаразли ниятларда фоҳишахона ташкил этиш жиноятини содир қилганлиги бўлган.
2024 йил 16 июль куни соат тахминан 21:00 да Шофиркон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган «Шофиркон туман ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тадбири давомида ўзи ишлаб келаётган Шофиркон тумани «Шодлик» МФЙ Нодирабегим кўчасида жойлашган Шофиркон туман 38-сонли ИДУМ спорт залининг хоналарининг бирини ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида «шартли мижоз» дан 60.000 сўм нақд пулларини олиб, фоҳишахона ташкил этганлиги аниқланган.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган. Шунингдек, унга Бухоро вилояти ҳудудидан чиқмаслик, «Жўшўра» МФЙ, Саврак қишлоғидаги яшаш уйини кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 6:00 га қадар тарк этишни таъқиқлашдан иборат бўлган бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.