Мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб чиқиш тартиби қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра болаларни ташишни ташкил этишга буюртманомалар ташувчилар томонидан гуруҳларни ўқитувчиларнинг ёки махсус белгиланган катта ёшдаги кишиларнинг (битта катта ёшдаги кишига 15 боладан кўп бўлмаган) кузатиб бориши шартлари бажарилганда қабул қилинади.

 

Бунда мактаб ёшидаги болалар гуруҳларини ташишда уларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббиёт ходимлари ажратилади. Бу вазиятда болаларни ташишда мазкур тартибда риоя қилиш лозим.

 

Юқоридаги қарорга 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

 

Мана шу қоидага кўра мактаб раҳбарияти юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

 

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

 

ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры